85 ЁШЛИ ЭСАНБЕК ПАЛВОНОВ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ОВОЗ БЕРДИ

27.10.2024

167

msk_yangiliklari_in

Фориш тумани, Ухум қишлоғи, мушкибирён маҳалласида яшовчи “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони соҳиби Эсанбек Палвонов сайловда биринчилардан бўлиб овоз берди.

 

– Сайловдан олдин, сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдим, – дейди Эсанбек Палвонов. – Қариб барча ҳудудимиздан сайланаётган депутатликка номзодлар қишлоғимизга келиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Улар билан савол-жавоблар қилдик. ОАВда ҳам сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини доимий кузатиб бордим. Ҳозир эса, Ватан олдидаги фуқаролик бурчимни бажариб, ўзим лозим топган муносиб номзодларга биринчилардан бўлиб овоз бердим.

 

 

 

Жиззах вилояти ҲСК

 

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур