Халқаро кузатувчилар Мари-Терез Карлен ва Сергей Риги Жиззах вилоятида сайловга тайёргарлик жараёнлари қандай кетаётгани билан танишмоқда

18.10.2024

156

msk_yangiliklari_in

Халқаро кузатувчилар сайловга тайёргарлик жараёнларини ўрганмоқда

 

Халқаро кузатувчилар Мари-Терез Карлен ва Сергей Риги Жиззах вилоятида сайловга тайёргарлик жараёнлари қандай кетаётгани билан танишмоқда.

 

Ҳудудлардаги сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганган халқаро кузатувчилар 18-октябр куни Ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, Комиссия раиси Шавкат Шарипов, раис ўринбосари Тўлқин Юнусов ҳамда комиссия котиби Дилшод Уралов билан суҳбатлашди.

 

     

 

Суҳбат жараёнида Мари-Терез Карлен сайлов участкалари фаолиятини ўрганиш жараёнида айрим саволлар туғилганини ва уларга жавоб олиш учун келганини маълум қилди.

 

Шунингдек, халқаро кузатувчилар муддатидан олдин овоз бериш жараёни қандай кетаётгани, шу вақтга қадар қанча сайловчи овоз бергани билан қизиқишди.

 

Халқаро кузатувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҲСК раиси Шавкат Шариповдан атрофлича жавоб олишди.

 

 

 

Жиззах вилояти ҲСК

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур