Жиззах вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Участка сайлов комиссияларининг раис, раис ўринбосари ва котиблари иштирокида ўқув машғулотлар давом этмоқда

12.09.2024

77

msk_yangiliklari_in

Участка сайлов комиссияларининг раис, раис ўринбосари ва котиблари иштирокида ўқув машғулотлар давом этмоқда.

 

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида участка сайлов комиссияларининг раислари, раис ўринбосарлари ҳамда котиблари учун ўқув семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

 

Ўқув курсларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида малакали экспертлар томонидан ўқув режаларига мувофиқ маъруза матни, топшириқ саволлари, тест, тақдимот, инфографика, видео-дарслар кўринишидаги ўқув-услубий материаллар тайёрланган.

 

 

Ўқув-амалий машғулотларнинг барча босқичлари ушбу материаллардан фойдаланган ҳолда интерактив усулларда олиб борилмоқда.

 

Участка сайлов комиссияларининг раис, раис ўринбосари ва котиблари семинар-тренингларда ўзлаштирган билим ва кўникмалари асосида дастлабки синовдан ўтказилмоқда.

 

Синов натижаларига кўра, барча қатнашчилар етарли даражада малакага эга бўлгани қайд этилди. 

 

Синовлар компьютер дастурларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур