Халқаро кузатувчилар сайловга тайёргарлик жараёнларини ўрганмоқда

11.10.2024

137

msk_yangiliklari_in

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш бўйича миссияси вакиллари – Мари-Терез Карлен ва Сергей Риги Жиззах вилоятида сайловга тайёргарлик жараёнлари қандай кетаётгани билан танишмоқда

 

     

 

Ҳудудлардаги сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганган халқаро кузатувчилар 11-октябр куни Ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, Комиссия раиси Шавкат Шарипов, раис ўринбосари Тўлқин Юнусов ҳамда комиссия котиби Дилшод Уралов билан суҳбатлашди.

 

Суҳбат жараёнида Мари-Терез Карлен сайловга тайёргарлик жараёни уларда ижобий хулоса қолдираётганини эътироф этди.

 

Шунингдек, халқаро кузатувчилар муддатидан олдин овоз бериш тартиби, сайлов участкаларида жараённинг ташкил этилиши каби ўзларини қизиқтирган саволларга ҲСК раиси Шавкат Шариповдан атрофлича жавоб олишди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур