Халқ депутатлари вилоят Кенгаши 2-Обод округ сайлов комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

02.12.2025

60

msk_yangiliklari_in

Халқ депутатлари вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи 2-Обод округ сайлов комиссияси аъзолари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда комиссия аъзоларига вазифалар тақсимоти, бириктирилган сайлов участкалари рўйхати ҳамда навбатчилик жадвали масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, тадбирда Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Тўлқин Юнусов иштирок этиб, сайлов жараёнларини ташкил этиш, шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш, комиссия аъзоларининг масъулияти ва мажбуриятлари тўғрисида амалий тавсиялар берди

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур