Жиззах вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Жиззах вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

15.08.2024

158

msk_yangiliklari_in

Мажлисда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

 

Йиғилишни вилоят ҲСК раиси Шавкат Шарипов олиб борди. Кун тартибидаги масала бўйича Жиззах вилояти ҲСК раиси ўринбосари Тўлқин Юнусов ахборот берди.

 

 

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 40 та округ сайлов комиссия аъзолари (жами 390 нафар) таркиби халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари сессияларида муҳокама қилиниб, тасдиқлаш учун e-saylov.uz тизими орқали ҳудудий сайлов комиссиясига юборилган.

 

Эътиборли жиҳати Округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларнинг кўпчилиги аввалги сайловларда қатнашган.

 

Мажлисда халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи 40 та округ сайлов комиссияси аъзолари таркиби тасдиқланди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур