Жиззах вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

10.10.2024

184

msk_yangiliklari_in

Йиғилишни Жиззах Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов олиб борди. 

 

Йиғилиш кун тартибида бешта масала кўриб чиқилди.

 

Жумладан, кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида вилоят округлари ва участкаларига интернет тармоқлари, алоқа хизмати уланиши ва кузатув камераларни уланиши бўйича кўрилаётган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала юзасидан Рақамлаштириш техналогиялари вазирлиги Жиззах вилояти ҳудудий шуъбаси раҳбари Махмуджон Ғиёсов ахбороти тингланди.

 

             

 

Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, майор Абдужалол Норбоев ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари, подполковник Сухроб Эргашевнинг сайлов жараёнида вилоят округлари ва участка сайлов комиссияларида хавфсизлик чораларини ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахборотлари тинланди.

 

Комиссия аъзолари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига доир сайлов бюллетениниг шакли, матни ва тавсифини кўриб чиқдилар. 

 

Бу масала бўйича Ҳудудий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Тўлқин Юнусов маълумот берди.

 

Вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси котиби Дилшод Уралов бир мандатли сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Н.А.Мухторованинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида маълумот берди.

 

Шунингдек, комиссия йиғилишида халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхат олиш тўғрисидаги масала ҳам муҳокама этилди.

 

Комиссияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

         

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур