Жиззах вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

06.08.2024

511

msk_yangiliklari_in

Унда сиёсий партияларнинг тегишли ҳужжатларини кўриб чиқиш ва ваколатли вакилларини рўйхатга олиш, уларга рўйхатга олинганлик мандатларини топшириш масаласи муҳокама этилди.

 

Йиғилишни вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов олиб борди.

 

 

Кун тартибидаги масала юзасидан Жиззах вилояти ҲСК котиби Дилшод Ўралов ахборот берди.

 

Қайд этилишича, вилоятимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар раҳбарлари ўз ваколатли вакилларини тайинлаб, уларни рўйхатдан ўтказиш учун илк бор “Е-saylov” ахборот тизими орқали Жиззах вилояти ҲСКга мурожаат қилган.

 

 

Йиғилишда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси вилоят бўлими раҳбарлари томонидан тавсия этилган ваколатли вакилларнинг тегишли ҳужжатлари кўриб чиқилиб, ваколатли вакилларни рўйхатга олиш ҳамда уларга белгиланган шаклдаги мандатни бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур