Жиззах вилоятидаги жами 553 та участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув-амалиёт машғулотлари бўлиб ўтмоқда

07.10.2024

134

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024-йил 27-майдаги 1331-сон қарори ва мазкур Қарор билан тасдиқланган “Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси”га мувофиқ Жиззах вилоятидаги жами 553 та участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув-амалиёт машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

 

Машғулотларни республика тренерлари кузатуви остида участка раиси, котиб ва раис ўринбосари олиб бормоқда.

 

Иштирокчиларга аралаш сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари, овоз бериш кунига тайёргарлик, халқаро ва маҳаллий кузатувчилар ҳамда ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш, сайлов тизимидаги янгиликлар бўйича батафсил маълумотлар берилмоқда.

 

Ўқув машғулотлари сайлов бўйича махсус қўлланма ва видеодарслардан самарали фойдаланган ҳолда савол-жавоб тарзида олиб борилмоқда.

 

Ҳар бир участка кесимида ўқув режа жадвали тасдиқланган бўлиб, ўқувлар 2-октябрдан 12-октябрга қадар давом этади.

 

 

 

 

 

 

Жиззах вилояти ҲСК

 

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур