Жиззах вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Марказий сайлов комиссияси Раиси Жиззах вилоятида маҳалла фаоллари ва ёшлар билан учрашди

06.09.2024

37

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси Адҳам Ибодуллаев Жиззах вилоятида бўлиб, воҳада жорий йилнинг 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.

 

 

 

 

 

Шу куни Зайниддин Низамходжаев вилоят ҳудудий сайлов комиссияси биносида Жиззах шаҳридаги маҳаллалар фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Йиғилганларга сайлов тизимидаги янгиликлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берди.

 

Шунингдек, ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти, уларга яратилган шарт-шароитларни ҳам кўздан кечирди. Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан учрашувда муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик кўриш ҳамда уни юқори савияда ўтказиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.

 

 

 

Жиззах вилоят ҲСК Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур