10.12.2025

56

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 19 ноябрдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1453-сонли қарорига асосан “2-Обод” сайлов округидан Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўрини учун 2025-йил 21 декабрь, якшанба кунида сайлов бўлиб ўтади.

 

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларни ёритиш мақсадида ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтиш учун “Э-сайлов” ахборот платформаси орқали Жиззах вилояти ҳудудий  сайлов комиссиясига мурожаат қилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур