Сайлов ишларига тайёргарлик авж паллада

28.09.2024

166

msk_yangiliklari_in

Мамлакатимиз бўйлаб жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Жиззах вилоятида ҳам сайлов ишларига тайёргарлик авж паллада. Вилоятимиз ҳудудида жами 553 та сайлов участкаси тузиилган бўлиб, участка комиссиялари фаолият олиб бориши учун барча қулайликларга эга бўлган бинолар ажратилган. Жумладан, мактабларда 442 та, олий ўқув юртларида 4 та, маҳалла гузари ва биноларида 15  та, ҳарбий қисм ва озодликдан маҳрум этиш муассасаларида 10  та, шифохоналарда 9 та, коллеж, лицей ва техникумларда 22  та, давлатга қарашли корхона ва ташкилотларда 11 та, маданият ва спорт марказларида 25  та, адлия ва ДХМларида 9  та ва тадбиркорлик субъектлари бинолари 6 та жойлаштирилди.

 

 

Ушбу биноларда овоз берувчилар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратилди.

 

 Вилоятдаги 553 та сайлов участкаларига 5513 нафар аъзо бириктирилган бўлиб, уларнинг 4454 нафари ёки 79,7 фоизи олдинги сайловларда қатнашган бўлса, 1129 нафари ёки 20,2 фоизи биринчи марта сиёсий тадбирда иштирок этмоқда.

Комиссия таркибида аёллар иштирокига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, таркибнинг 2499 нафар ёки 44,7  фоизи аёллардан иборат. Шундан раис аёлларимиз 84 нафарни, раис ўринбосари бўлган аёллар 227 нафарни, котиб аёллар 176 нафарни ташкил қилади.

 

 

Шунингдек, 79 нафар ногиронлиги бор шахслар, 831 нафар ахборот коммуникация технологиялари мутахассисларидан иборат, нафақадагилар эса 282 нафар. 

 

УСКнинг раис, раис ўринбосари ва котиблари учун ташкил этилган ўқув семинарларида марказий ва ҳудудий тренерлар томонидан сайлов тизимига киритилган ўзгаришлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва ушбу рўйхатлар билан ишлашда сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар, сайлов комиссиялари бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил етиш, овоз бериш кунига тайёргарлик бўйича батафсил тушунча ва маълумотлар берилди.

 

УСК аъзолари олган билимлари натижаси ўлароқ, сайлов участкаларида сайловга тайёргарлик ишларини аниқ, ўз вақтида амалга ошириб келишмоқда.

 

 

 

Жиззах вилояти ҲСК

матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур