Вилоятимиздаги барча сайлов участкаларида сайловларга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда

04.10.2024

124

msk_yangiliklari_in

Вилоятимиздаги барча сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

 

Жумладан, Зафаробод туманидаги 276-сайлов участкаси ҳамда 284-сайлов участкасида сайловни қонунчилик талаблари асосида ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

 

 

Хатлов асосида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилмоқда.

 

Уйма-уй юриш жараёнида сайловчиларнинг умумий сони, уларнинг сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиши ёки бўлмаслиги, сайлов участкасига бора олмайдиган беморлар ва бошқа сайловчиларнинг рўйхати ҳам шакллантирилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳудуд бўйича 1 минг 710 нафар сайловчи бўлиб, шундан 43 нафарини биринчи марта овоз берувчилар ташкил этади. 10 нафари ётиб қолган ва ёлғиз кексалардан иборат бўлиб, овоз бериш уларнинг уйларида ташкиллаштирилиши режалаштирилган.

 

Сайловчиларга сайлов қонунчилиги юзасидан зарур маълумотлар етказилмоқда.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур