Жиззах вилояти
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида участка сайлов комиссияларининг раислари, раис ўринбосарлари ҳамда котиблари учун ўқув- семинар тренинглар бошланди.

05.09.2024

36

msk_yangiliklari_in

Ҳудудий тренерлар томонидан иштирокчиларга ушбу сиёсий жараённинг конституциявий-ҳуқуқий асослари, сайлов тизимидаги янгиликлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхатини шакллантириш, сайлов комиссиялари бинолари, овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овоз бериш кунига тайёргарлик, халқаро ва маҳаллий кузатувчилар ҳамда ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича батафсил тушунча ва маълумотлар берилмоқда.

 

 

 

Шунингдек, МСКнинг қарорлари билан қўйиладиган талаблар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари тушунтирилмоқда.

 

Пахтакор, Зафаробод ва Дўстлик туманларида ўтган  семинар тренинглардан фотолавҳалар.

 

 

Жиззах вилоят ҲСК Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур