Жиззах давлат педагогика университетида Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ҳудудий тренерлар учун уч кунлик ўқув-амалиёт машғулотлари ўтказилди.

22.08.2024

341

msk_yangiliklari_in

Мазкур ўқув-амалиёт машғулотлари МСК томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларни ўтказиш бўйича комиссиялар аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва амалиёти, шунингдек, овоз беришда замонавий ахборот технологиялари қўллаш бўйича назарий билимларни ва амалий кўникмаларни оширишга қаратилган.

 

 

Республика тренерлари томонидан жами 48 нафар вилоят ҳудудий тренерларига ўқув-амалиёт машғулотлари ўтилди. 

 

 

 

Ўқишга барча тингловчилар қамраб олинди. Бундан ташқари, 6 нафар захира тренерлар ҳам ўқувларга жалб этилиб, ўқув ва амалий машғулотларда иштирок этди.

 

Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот маркази.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур