21 декабрь — муҳим сана яқинлашмоқда. Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари сайловига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда.

Бугун Ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Т. Юнусов 2-“Обод” сайлов округига қарашли сайлов участкаларида бўлиб, яратилган шароитларни бевосита ўрганиб чиқди.

Асосий эътибор сайловчилар учун қулай ва шаффоф муҳит яратишга қаратилди. Мавжуд муаммолар жойида бартараф этилиб, участка раислари билан самимий мулоқот олиб борилди ҳамда зарур ташкилий тавсиялар берилди.

Мақсадимиз битта — сайловларни юқори савияда, очиқ ва адолатли тарзда ўтказиш!