Ҳудудий сайлов комиссиясида матбуот анжумани ўтказилди

16.10.2024

131

msk_yangiliklari_in

Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссияси матбуот марказида сайловга тайёргарлик жараёнлари, айни кунларда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

 

Матбуот анжуманида Халқаро кузатувчилар – Мари-Терез Карлен ва Сергей Риги, вилоят ҲСК раиси ўринбосари Тўлқин Юнусов, котиб Дилшод Уралов ҳамда маҳаллий ва марказий ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

     

 

Анжуман аввалида ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилган вилоятдаги ОАВ вакилларига белгиланган намунадаги гувоҳномаларни топширди.

 

Шундан сўнг Шавкат Шарипов сайловга тайёргарлик жараёнлари қандай кетаётгани, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

 

Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Матбуот анжумани савол-жавобларга бой, қизиқарли тарзда ўтди.

 

 

Жиззах вилояти ҲСК

Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур