Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари якуни бўйича брифинг бўлиб ўтда

24.10.2024

203

msk_yangiliklari_in

Брифингни матбуот маркази раҳбари Фарҳод Неъматов олиб борди.

 

Вилоят ҲСК раиси Шавкат Шарипов муддатидан олдин овоз бериш жараёнининг қандай ташкил этилгани, жараён ва якуни бўйича журналистларга атрофлича маълумот берди.

 

           

 

Жумладан, Жиззах вилоят ҲСК томонидан муддатидан олдин овоз бериш бошланишига камида уч кун қолганида вилоятимиздаги 553 та участка сайлов комиссиялари сайлов участкасидаги овоз берувчи фуқаролар умумий сонининг 10 фоизи миқдорида муддатидан олдин овоз бериш учун бюллетенлар ҳамда конвертлар билан таъминланди.

 

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 6993 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди.

 

Муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилмади.

 

           

 

         

 

Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссияси

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур