ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИГА НОМЗОДЛАР РЎЙХАТГА ОЛИНДИ

20.09.2024

413

msk_yangiliklari_in

Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Унда бир мандатли сайлов округлари бўйича халқ депутатлари вилоят ҳамда туман, шаҳар Кенгаши депутатларига номзодларни рўйхатга олиш масаласи кўриб чиқилди.

 

 

Йиғилишни ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов олиб борди. Кун тартибидаги масала юзасидан ҳудудий сайлов комиссияси котиби Дилшод Ўралов ахборот берди. Сиёсий партиялардан Сайлов кодексига мувофиқ “e-saylov” тизими орқали вилоят Кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган 200 нафар номзоднинг исм фамилиясини ўқиб таништирди.

 

Ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан номзодлар Сайлов кодексига мос равишда кўрсатилганлиги ўрганилди.

 

Партия вакиллари ҳудудий сайлов комиссияси аъзоларининг саволларига атрофлича жавоб бердилар.

 

Муҳокамалардан сўнг, вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур