Жиззах вилоятида сайлов қонунчилиги бўйича ўқув-семинар ўтказилди

08.07.2026

427

msk_yangiliklari_in

Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссияси томонидан сайлов қонунчилиги ва ҳуқуқий саводхонликни оширишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. 

 

 

Унда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари раислари ҳамда котиблари иштирок этди. 

 

 

Семинарда сайловларни қонунчилик талаблари асосида ташкил этиш, сайлов ҳужжатларини юритиш, СЖБАТ ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва аниқлаштириш, шунингдек, овоз бериш жараёнларини шаффоф ва очиқ ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

Шунингдек, 2024-йилги сайловлар якунлари юзасидан тажриба алмашилиб, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловларни ташкил этиш, участка сайлов комиссиялари фаолияти ҳамда ОАВ, кузатувчилар ва масъул идоралар билан ҳамкорликни янада такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар берилди.

 

 

Тадбир якунида сайлов жараёнларида қонун устуворлиги, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини мунтазам ошириб бориш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур