21.08.2024

1353

msk_yangiliklari_in

Бугун Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда ҳудудий сайлов комиссияси қошида матбуот марказини ташкил этиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов участкаларини тузиш масалалари муҳокама этилди.

 

Мажлисни ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов олиб борди.

 

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан ҲСК котиби Д. Ўралов ахборот берди. Ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот марказига тавсия этилган номзодлар билан таништирди. Жиззах вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг тўрт нафардан иборат Матбуот маркази ходимлари тасдиқланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан ҲСК раиси ўринбосари Тўлқин Юнусовнинг ахбороти тингланди ва сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг тақдимномалари кўриб чиқилиб, вилоятда 553 та сайлов участкасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур