ЖИЗЗАХДА НАВБАТДАГИ ЎҚУВ-МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

26.08.2024

258

msk_yangiliklari_in

ЖДПУ да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи вилоятимиздаги округ сайлов комиссияси раис, раис ўринбосари ва котиблари учун ўтказилиши режалаштирилган ўқув-машғулотларининг икки кун давом этадиган 7-босқичига старт берилди.

 

Бешта кичик гуруҳларга бўлинган 120 нафар иштирокчиларга 10 нафар тренерлар томонидан сайлов тизимига киритилган ўзгаришлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва ушбу рўйхатлар билан ишлашда сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар, сайлов комиссиялари бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил етиш, овоз бериш кунига тайёргарлик бўйича батафсил тушунча ва маълумотлар берилмоқда.

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур