08.10.2025

24

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 11 сентябрдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1446-сонли қарорига асосан 1-Зиёкор сайлов округидан Шароф Рашидов тумани Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун 2025 йил 19 октябрь, якшанба кунида сайлов бўлиб ўтади.

 

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларни ёритиш мақсадида ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтиш учун “E-saylov” ахборот платформаси орқали Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман сайлов комиссиясига мурожаат қилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур