30.01.2026

64

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2026 йил 13 январдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1457-сонли қарорига асосан 30-«Пахтакор» сайлов округидан Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўрини учун 2026 йил 15 февраль, якшанба кунида сайлов бўлиб ўтади.

 

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир тадбирларни ёритиш мақсадида ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтиш учун “Э-сайлов” ахборот платформаси орқали Жиззах вилояти ҳудудий  сайлов комиссиясига мурожаат қилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур