САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШГА ДОИР ЎҚУВ-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

25.08.2024

619

msk_yangiliklari_in

Жиззах Давлат педагогика университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловини ўтказувчи туман (шаҳар) ҳамда округ сайлов комиссияларининг раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.

 

 

Икки кун давом этган машғулотлар давомида ҳудудий тренерлар томонидан сайловларни ташкил этиш, сайлов қонунчилигидаги ўзгартиш ва қўшимчалар, халқаро тажриба ва миллий амалиёт, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар, уларни ҳал етиш чоралари ҳақида маърузалар ўқилди.

 

 

 

Шунингдек, участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти, овозларни санаб чиқиш ва баённомаларни тўлдириш каби жараёнлар амалий машғулотлар орқали тушунтирилди.

 

Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссияси Матбуот маркази

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур