Жиззах вилояти ҲСКнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Йиғилишни вилоят ҲСК раиси Шавкат Шарипов олиб борди.
Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҲСК раиси ўринбосари Тўлқин Юнусов ахборот берди.
Қайд этилишича, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари, ҳарбий қисмлар командирлари, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари раҳбарлари томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар кўриб чиқилиб, тасдиқлаш учун “E-saylov” ахборот тизими орқали ҲСКга юборилган.
Муҳокамалардан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20- ва 23-моддалари ҳамда МСК томонидан тасдиқланган “Участка сайлов комиссияси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ,
вилоят ҲСКнинг “Участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Жиззах вилояти ҲСК матбуот маркази