03.10.2024

142

msk_yangiliklari_in

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш бўйича миссияси вакиллари – Мари-Терез Карлен ва Сергей Риги Жиззах вилояти ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишди.

 

 

Халқаро кузатувчилар сайлов ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар, комиссия аъзолари хонаси, матбуот маркази ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.

 

Шунингдек, сайлов участкаларида сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этилиши, шу кунларда бўлаётган барча ташкилий ишлар ҳақида комиссия раиси Шавкат Шарипов ва комиссия раиси ўринбосари ҳамда котибидан атрофлича маълумот олди.

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур